Ру En O'z

МОҚ режалари

Спортчиларимизни йирик мусобақаларга тайёрлаш учун тезкор ва истиқболли режа ишлаб чиқилди

Токио Олимпиадасига муносиб тайёргарлик кўриш ва унда ўзбекистонлик спортчиларнинг юқори натижа қайд этишини таъминлаш айни пайтда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси зиммасида турган энг асосий вазифа ҳисобланади. Олимпия ўйинлари стартига кўп вақт қолмади ҳам. Ўз олдига юқори мақсад қўйган мамлакатлар бу йўлда тинимсиз ишламоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳам Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўриш учун пухта ишлаб чиқилган режа асосида фаолият олиб бормоқда. МОҚ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, ЎзДЖТСУ ва бошқа ташкилотлар билан Токио Олимпиадасига тайёрланиш учун “Тезкор режа” ишлаб чиқилди. Ушбу дастур лицензион мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш, олиб борилиши керак бўлган ўқув-машғулот йиғинларини тўғри ташкил қилиш, спортчиларимизга зарур фармакологик воситаларни ўз вақтида ва меъёрида бериб бориш, атлетларимизнинг рақибларини ўрганиш каби бўлимларни ўз ичига олади.

МОҚ томонидан ишлаб чиқилган «Тезкор режа»

Шунингдек, МОҚ томонидан “Истиқболли режа” ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2022 йили бўлиб ўтадиган қишки ва ўсмирлар ёзги Олимпиадаси, 2024 ва 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларига босқичма-босқич тайёргарланиш вазифалари акс этган.

МОҚ томонидан ишлаб чиқилган «Истиқболли режа«

Text to speech