Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувлари ниҳоясига етди. Дастурга кўра, эртага фақат финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 масофада медаллар учун кураш олиб борадиган бўлишди. Бугунги саралаш баҳсларининг ёрқин суратларини томоша қилинг:
Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимидан ёрқин суратлар
Кечаги кун қаҳрамонларидан бири Разамбек Жамаловнинг тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар
Разамбек Жамалов делегациямиз ҳисобига олтинчи олтин медални тақдим этган финалнинг ёрқин лаҳзалари
Буэнос-Айрес-2018 ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари чемпиони энди катталар ўртасида ҳам 4 йилликнинг энф нуфузли мусобақасида олтин медалга сазовор бўлди. Абдумалик Халоков ҳаваскор боксда спортчи эришиши мумкин бўлган барча совринларга эга бўлди.
“Олтин кеча”га ўзгача файз берган Баҳодир Жалоловнинг финал жанги, ҳар бир зарбалари юртдошларимизни катта ҳаяжонда ушлаб турди. Бу жанг Баҳодирнинг ҳаваскор боксдаги фаолиятига чиройли якун ясади. Энди ўзбек ўғлонига профессионал рингда ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз. Чемпионлик баҳси МОҚ объективида
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби Светлана Осипова шоҳсупада
“Big Uzbek” энди икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони. Париж-2024 қаҳрамонларидан бирини тақдирлаш маросимида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров иштирок этди. Олимпиададаги ёрқин жанглар ва унутилмас ғалабалар учун ташаккур, Баҳодир!
Эркин курашчимиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Ғуломжон Абдуллаев шоҳсупада
Кун қаҳрамонларидан бири, жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўз титуллари орасига Олимпиада чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди
Кетма-кет иккита олтин медаль билан делегациямиз умумжамоа ҳисобида янада юқори ўринга кўтарилди. Лазизбек Мулложонов эса айни пайтда ўз вазнидаги энг кучли спортчи эканини яна бир карра кўрсатди.
Ғуломжон Абдуллаевнинг бронза медали учун беллашувда қирғизистонлик рақибини мағлуб этган баҳсдан ёрқин суратлар. Ҳамюртимизнинг чиқишини Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров ҳамда Бирлашган кураш дунёси (UWW) вице-президенти Ахрол Рўзиев ҳам бевосита аренадан кузатиб боришди.