Ру En O'z

Олимпия шон-шуҳрати музейи

Мамлакатимиз спортининг кўзгуси ҳисобланган Олимпия шон-шуҳрати музейи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14-августдаги 284-сонли қарори билан ташкил этилган. 

Музейнинг тантанали очилиш маросими 1996 йил 1-сентябрда ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ва Халқаро Олимпия қўмитасининг ўша пайтдаги президенти Хуан Антонио Самаранч иштирок этишган. 

Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейи Олимпизм қадриятларини ҳамда «ҳалол ўйин» тамойилларини тарғиб қилишда, Ўзбекистон спортчиларини оламшумул ғалабалари ва мамлакатимизда Олимпия харакатини ривожлантириш тарихи тўғрисида кенг жамоатчиликни боҳабар қилишда муҳим ўрин эгаллайди. Шу мақсадда музейда Ватанимиз спортчиларининг Олимпия ўйинлари ҳамда халқаро миқёсда ўтказиладиган нуфузли мусобақаларда қўлга киритган ғалабаларини ўзида акс эттирувчи турли мавзудаги экспозициялар ва кўргазмали тадбирларни доимий равишда ташкил этилади. 

Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейида 2000 дан ортиқ экпонат ўрин эгаллаган бўлиб, шундан мингдан ортиғи доимий экспозицияга қўйилган. Музейда медаллар, кубоклар, маёқлар, почта маркалари, спорт анжомлари ва кийим-кечаклари кўп миқдорда кўргазмага қўйилган.

Text to speech