Ғуломжон Абдуллаевнинг бронза медали учун беллашувда қирғизистонлик рақибини мағлуб этган баҳсдан ёрқин суратлар. Ҳамюртимизнинг чиқишини Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров ҳамда Бирлашган кураш дунёси (UWW) вице-президенти Ахрол Рўзиев ҳам бевосита аренадан кузатиб боришди.
Кетма-кет иккита олтин медаль билан делегациямиз умумжамоа ҳисобида янада юқори ўринга кўтарилди. Лазизбек Мулложонов эса айни пайтда ўз вазнидаги энг кучли спортчи эканини яна бир карра кўрсатди.
Кун қаҳрамонларидан бири, жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўз титуллари орасига Олимпиада чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди
Эркин курашчимиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Ғуломжон Абдуллаев шоҳсупада
Ўтган Олимпиада финалчисини очко бермасдан мағлуб этган Разамбек Жамалов потенциали анча юқори эканини яна бир карра кўрсатди. Бўлажак баҳсларда ҳам терма жамоамиз вакилига ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз.
22 ёшида 2 карра Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган Улуғбек Рашитовнинг финал жанги ва тақдирлаш маросимидан суратлар
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бешинчи финал йўлланмасини тақдим қилган Абдумалик Халоковнинг жангидан ёрқин суратлар
Мухлисларнинг тинимсиз босимига қарамай Ҳасанбой Дўсматов аниқ ва кучли зарбалари, чаққон ҳаракатлари билан тарихий финални ўз фойдасига ҳал қилди. Андижон ўғлони икки карра Олимпиада чемпионлигига эришган биринчи ўзбек боксчисига айланди. Тасанно, Ҳасанбой!
Улуғбек Рашитов ўзбек спорти тарихида яна бир янги саҳифа очиш арафасида. Финал йўлида жиддий рақиб, испаниялик Хавер Перес мағлуб этилган баҳс Анвар Илясов суратларида.
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чои, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Улуғбек Рашитов иштирокидаги жангни биргаликда томоша қилишди. Баҳс якунида ХОҚ раҳбари ҳамюртимизга келгуси босқичларда ҳам омад тилади.
Баҳодир Жалолов ярим финал баҳсини яққол устунлик билан ўтказди. Германиялик боксчи учун мазкур жанг чинакам тажриба вазифасини ўтаб берди. Беллашувдан ёрқин суратлар:
Арам Варданян бронза медали учун баҳсда бор имкониятини ишга солди. Афсуски, атиги бир балл юртдошимизни Олимпиада медалидан ажратиб қолди. Собиқ жаҳон чемпионига қарши кечган баҳс Анвар Ильясов суратларида