Гулҳаё Жўраева бугунги иштироки билан -52 кг вазн тоифасида Келдиёрова ва Қадамбоевага муносиб рақобатчи бўлиб етишиб чиқаётганини кўрсатди. Жаҳон рейтингида 59-поғонада келаётган Жўраева ярим финалда 6-ўринда турган Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори, буюк британиялик Челси Жайлсдан устун келди. Гарчи у ҳал қилувчи баҳсда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финалчиси, дунё биринчилигининг кўп карра совриндори, жаҳон рейтингида 3-ўринда турган франциялик Амандин Бушарга имкониятни бой берган бўлса ҳам мухлис ва мутахассислар ўзлари учун янги истеъдодни кашф этишди. Дзюдочимизни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов тақдирлади.
Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди. Нурудинов ҳамон оғир вазн тоифасида қитъамизда тенгсиз эканини кўрсатган бўлса, Шарофиддин Амриддиновнинг даст кўтаришда олган олтин медали унга муносиб авлод етишиб чиқаётганидан далолат беради. Энг оғир вазн тоифасида қатнашган Рустам Жангабаев ҳам бугун шоҳсупага кўтарилиб, терма жамоа учун яна бир қимматли медаль тақдим этди. Полвонларимизнинг иштироки ва тақдирлаш маросимидан суратларни улашамиз
Кун қаҳрамони, мутлақ Осиё чемпиони Акбар Жўраевнинг чиқиши ва тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар
Суннатилла Ўсаров ва Ригина Адашбаева оғир атлетикачиларимиз учун бугунги кунни юқори нотада якунлаб беришди. Ҳамюртларимизнинг Осиё чемпионатидаги иштироки ва тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар
Келаси ой Австралияга қарши муҳим ўйинларга тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг машғулоти МОҚ объективи нигоҳида
Канвон-2024 IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларинниг тантанали очилиш маросимидан ёрқин суратлар
Пойтахтимиздаги "Renaissance hall" саройида “Миллий спорт мукофоти-2023” — спорт бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда турли номинациялар бўйича йил лауреатлари аниқланди.
Футболчиларимиз юксак ирода намойиш этган ўйиндан ёрқин галерея
Жаҳон бокси афсоналари Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд меҳмон бўлган, ўзбек боксчилари учун янги трамплин вазифасини ўтаб берган WBC&Lift профессионал бокс оқшомидан ёрқин галерея. Янада кўпроқ суратлар учун ҳавола:
“Ҳумо арена”да ўтадиган жанг олдидан боксчилар вазн ўлчаш ва face-to-face маросимларида иштирок этишди. Эртага бизни шиддатли баҳслар кутмоқда. Барча керакли вазн меъёрини бажарди. Бўлажак жангларда юртдошларимизга омад тилаймиз!
Бугун йигитлар “қора қитъа”нинг етакчи жамоаларидан бирига муносиб қаршилик кўрсатишди. Бу каби ўртоқлик учрашувлари ёшларимизни келгусида янада тоблайди. Мисрга қарши баҳснинг эътиборли лаҳзаларига назар ташлаймиз:
Испания ёшларига қарши мардонавор баҳс олиб борган футболчиларимизнинг ўйинидан ёрқин суратлар