Юксак маҳорат кўрсатган бадиий гимнастикачиларимиз Осиёда тенгсиз эканликларини намойиш этишди. Қизларимизга бугун бўлиб ўтадиган яккалик беллашувларида ҳам мана шундай чиройли ғалабалар тилаб қоламиз. Гимнастикачиларимизнинг жамоавий беллашувлардаги чиқиши ва тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар:
Олтин медали билан барчамизни севинтирган Севинч Раҳимованинг финал жанги ва тақдирлаш маросимидан суратлар
Бугун Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов мос равишда кумуш ҳамда бронза медалларига эгалик қилишди. Атиги 1 кг Жўраевни олтин медалдан ажратиб қолди. Ҳамюртларимиз олдиндаги мусобақаларда реванш олишига ишонамиз.
Мазкур Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг энг ёш чемпиони бўлиб турган Шарифа Давроновага олтин медални келтирган сакраши ва тақдирлаш маросими эътиборимиз марказида
Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 3 та бронза медалини келтирган курашчиларимиз шоҳсупада
Осиё ўйинлари чемпиони Жалгасбай Бердимуратовнинг финал баҳси ва тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар
Ольга Забелинскаяга олтин медаль келтирган пойга ва тақдирлаш маросимидан суратлар
Объективимиз нигоҳида каноэда эшкак эшиш бўйича олтин медаль соҳиблари Шоҳмурод Холмуродов ҳамда Нурислом Тўхтасин ўғли
Сафина Садуллаеванинг олтин медали билан ўзбек енгил атлетикаси аёллар ўртасида баландликка сакраш дастурида қитъамизда тенгиз экани қаторасига тўртинчи бор исботланди. Чемпион Сафина Садуллаева ҳамда кумуш медаль соҳиби Светлана Радзивилнинг иштироки ҳамда тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар:
Умид Эсановнинг финал баҳси ва тақдирлаш маросимидан фотогалерея
Финал старти гарчи омадсиз бошланган бўлса ҳам қизларимиз ўзларида ирода топиб, ажойиб камбек билан олтин медалларни тортиб олишди. Ҳис-ҳаяжонларга бой бўлган финалдан ёрқин кадрлар:
Бугун Ўзбекистон делегациясига бронза медалини келтирган Светлана Осипова тақдирлаш маросимида