Лазизбек Мулложонов иштирокидаги шиддатли жанг суратларда
Диёра Келдиёрова бугунги кун қаҳрамонига айланди! Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -52 кг вазн тоифасидаги чемпионини мағлуб этиш билан мусобақани бошлаб, -48 кг вазндаги чемпионни доғда қолдириш билан иштирокини якунлади. Шунингдек, ярим финалда аралаш жамоавий дастур чемпионини ҳам енгишга эришди. Шу тариқа, кун давомида уч йўналишдаги чемпионларни мағлуб этган юртдошимиз ёзги Олимпия ўйинларидаги илк ўзбекистонлик аёл чемпион сифатида тарихга кирди.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Мисрга қарши ўйини суратларда
"BYD Yangi Nafas" оммавий югуриш тадбиридан ёрқин суратлар
Футбол бўйича Ўзбекистон ва Мали олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан фотогалерея
Самарали учрашувларга бой ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 43-Бош Ассамблеясидан ёрқин фотогалерея
Ёш хоккейчиларимизнинг Осиё-Океания чемпионатидаги муваффақияти юртимизда нафақат жамоавий, балки қишки спорт турлари ҳам ривож топиб бораётганини яна бир карра кўрсатди. Титулни ҳимоя қилиш учун майдонга тушган йигитларимиз иродали ғалаба билан кубокни ўзимизда олиб қолишди. Тақдирлаш маросимида Халқаро муз устида хоккей федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этиб, ҳамюртларимизни қўлга киритган муваффақиятлари билан қутлашди.
Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгускова “BYD Song Pro” соҳибига айланишди. 45 мамлакатдан ташриф буюрган ҳаваскор ва профессионал спортчиларни ўзида жамлаган BYD Тошкент VI халқаро марафони ўз ғолибларини аниқлади. 6000 нафарга яқин иштирокчини жамлаган оммавий спорт тадбири кўтаринки руҳда ўтди.
Давлат Бобонов бронза медали учун беллашувда мухлисларни кўп куттирмади. Атиги 16 сонияда кубалик Иван Моралесни мағлубиятга учратиб, терма жамоамиз учун қимматли медални тақдим қилди. Ҳамюртимизнинг келгуси фаолиятида ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар кутиб қоламиз. Тақдирлаш маросимида спортчимизга медални МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов топширди.
Бугун Музаффарбек Тўрабоевнинг фаолиятида муҳим кунлардан бири бўлди. Истеъдодли спортчимиз илк бор “Катта дубулға” таснифидаги мусобақада олтин медалга сазовор бўлиб, ўзи учун яна бир чўққини забт этди. Шубҳасиз, ёзда Францияда уни келгуси марра ҳам кутиб турибди. 2 та мусобақадан бери мағлубият нималигини билмай келаётган Матвей Каниковскийни финалда 13 сонияда таслим қилган Тўрабоевга медаль ва эсдалик совринларни Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов топширишди.
Шаҳрам Аҳадов ва Обидхон Нўмонов биз учун бугунги кун қаҳрамонларига айланишди. -73 кг вазн тоифасида қатнашган ҳар икки дзюдочимиз ғалабага бўлган иштиёқларини муносиб тарзда намойиш этишди. Афсуски, бронза медали учун баҳсда жароҳат олган Обидхон Нўмонов тақдирлаш маросимида иштирок эта олмади. Нўмоновнинг тезроқ соғайиб, янада кучли бўлиб қайтишини тилаб қоламиз. Ғолиб ва совриндорларга медалларни Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров топширди.
Достон Рўзиев бугун фаолиятида муҳим ғалабага эришди. Боиси, ҳамюртимиз илк бор IJF таснифидаги мусобақаларнинг финалида иштирок этибгина қолмай, олтин медални ҳам қўлга киритди. Дзюдочимиз партердаги ажойиб ҳаракатлари билан рақибларидан бир бош устун эканини кўрсатди. Бу олтин медаль Рўзиевга жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун 1000 очко тақдим қилди. Дзюдочимиз олтин медални Спорт вазири Адҳам Икрамовдан қабул қилиб олди. Чемпионлик баҳси ва тақдирлаш маросимидан ёрқин суратларни улашамиз: