27 Январ 2026 1017

“Олимпия шаҳарчаси”да глобал антидопинг бошқарувини мустаҳкамлашга қаратилган халқаро форум бошланди

“Олимпия шаҳарчаси”да “Глобал антидопинг бошқарувини мустаҳкамлаш: уйғунлаштириш, мувофиқлик ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади. Нуфузли тадбирда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Президенти Витольд Банька, Спорт вазирлиги ҳамда Миллий антидопинг агентлиги раҳбарияти, шунингдек, халқаро ва маҳаллий соҳа мутахассислари иштирок этмоқда. Форум Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг янги биноси очилиши билан бошланди. Унинг давомида расмийлар глобал спорт тизимида антидопинг сиёсати, унинг ривожланишдаги ўрни ва аҳамияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Дастурга мувофиқ, иштирокчиларга “2027 йилги Бутунжаҳон антидопинг кодекси” тақдим этилиши, шунингдек, спортчиларни турли допинг ҳолатларига тушиб қолишининг олдини олиш, назорат ва мониторинг жараёнларида замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича амалий тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Text to speech