24 Январ 2026 273

Тошкентда World Aquatics Ижроия қўмитасининг Бюро йиғилиши ўз ишини якунлади

Пойтахтимизда Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Ижроия қўмитасининг Бюро йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимизда илк бор ташкил этилган ушбу тадбирда World Aquatics президенти Ҳусайн ал-Мусаллам бошчилигидаги халқаро ташкилот раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, World Aquatics Ижроия қўмитаси Бюросининг аъзоси Шаҳноза Мирзиёева иштирок этишди.

Йиғилишда Шаҳноза Шавкатовна давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан спорт ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, октябрь ойида Тошкентда ўтадиган сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичига тайёргарлик ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, Адҳам Илҳамович юртимизда мавжуд инфратузилма борасида тақдимот қилди.

Тадбир давомида 2026 йил учун қўйилган режа ва мақсадлар, вазифалар атрофлича кўриб чиқилди.

Text to speech