27 Феврал 2026 379

Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди

Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифидаги нуфузли мусобақа старт олди. Бу йилги беллашувларда барча қитъалардан ташриф буюрган 400 нафарга яқин спортчи баҳс олиб боради.

Анъанага мувофиқ, бугун кун давомида эркаклар -60 кг ва -66 кг, аёллар -48 кг, -52 кг ва -57 кг вазн тоифаларида медаллар учун татамига чиқишади.

Text to speech