26 Апрел 2026 212

Тошкентда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” халқаро турнири бошланди

Пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича анъанавий ўтказиб келинаётган “Сув париси” халқаро мусобақаси старт олди. “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилаётган турнирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ворлд ақуатисс бюроси аъзоси Шаҳноза Мирзиёева, Касаба уюшмалари ҳамда Узбекистан ақуатисс федерациялари раиси Қудратилла Рафиков, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирок этди.

Бу йилги беллашувларда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 180 нафар спортчи турли ёш тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бугун мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланмоқда. Беллашувлар эртага ўз якунига етади.

Text to speech