28 Январ 2026
355
Тошкентда жаҳон чемпионати кубогининг тақдимоти ўтказилмоқда
Пойтахтимиздаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида футбол бўйича жаҳон чемпионати кубогининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, футбол жамоатчилиги ва кўп сонли мухлислар иштирок этишди.
Кубок тақдимотида 2006 йилги жаҳон чемпиони, италиялик Марко Матерасси ҳам иштирок этди. Маълумки, жаҳон чемпионати кубоги анъанага мувофиқ ҳар мундиал йили жаҳон тури доирасида кўплаб мамлакатларга олиб келинади. Жорий йилдаги тақдимот эса миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритгани билан ҳар қачонгиданда катта қизиқиш ва байрамона кайфиятда ўтмоқда.