21 Феврал 2026 433

“Беш ташаббус Олимпиадаси ва Паралимпиадаси”нинг янги мавсумига старт берилди

Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да “Беш ташаббус Олимпиадаси ва Паралимпиадаси” мусобақаларининг 2026 йилги мавсумига старт берилди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, шунингдек, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, бошқа масъул вазирлик ва идоралар раҳбарияти ҳамда минглаб ёшлар иштирок этишди. Расмийлар ўз нутқларида мазкур лойиҳа қисқа вақт ичида ёшлар ўртасида кенг оммалашиб, уларнинг севимли мусобақасига айланганини алоҳида қайд этдилар. Таъкидлаш жоиз, мусобақалар орқали ҳудудлардан асосий терма жамоаларимизга рақобатбардош кўплаб иқтидор эгалари етишиб чиқмоқда. 2026 йилги мавсум янада кенг қамровли ва қизиқарли баҳсларга бой ўтиши кутилмоқда.

Text to speech