2 Март 2026 114

МОҚда Корея Республикаси спорт тиббиёти мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти Корея Республикасидан спорт тиббиёти соҳасида ташриф буюрган профессор ва шифокорлардан иборат делегацияни қабул қилди. Учрашув давомида спортчиларни йирик халқаро мусобақаларга тайёрлаш жараёнида замонавий тиббий ёндашувларни жорий этиш, Корея тажрибасини ўрганиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбарияти ҳам иштирок этиб, спортчилар саломатлигини муҳофаза қилиш, тикланиш жараёнларини такомиллаштириш ва илмий-тадқиқот йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

Text to speech