18 Декабр 2025
53
Уч нафар курашчимиз йилни жаҳон рейтинги пешқадами сифатида якунлайди
Бирлашган кураш дунёси (UWW) жорий йилнинг декабрь ойи учун жаҳон рейтингини эълон қилди. 2025 йил якуни акс этган мазкур жадвалда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси биринчи ўринда қайд этилган.
Унга кўра, ортда қолаётган йил турли мусобақаларда юқори натижалар билан қимматли очколарни жамғарган Алишер Ғаниев -60 кг, Айтжан Халмаханов -63 кг ва Абдулло Алиев -72 кг вазн тоифаларида жаҳон рейтингининг пешқадами сифатида йилни якунлайдиган бўлишди.