19 Январ 2026 183

ООК 46-Бош Ассамблеясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳри Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 46-Бош Ассамблеясига мезбонлик қилади. Айни пайтда мазкур нуфузли тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Бугун Спорт вазирлигида ушбу жараёнларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, шунингдек, Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Учрашув давомида Осиё қитъасидаги 45 мамлакат Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари, шунингдек, халқаро ташкилотлардан ташриф буюрадиган нуфузли меҳмонларни муносиб кутиб олиш, транспорт-логистика ҳамда виза масалаларини яна бир бор кўриб чиқиш, тадбир кун тартибини ООК вакиллари билан мувофиқлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech