19 Март 2026
117
Спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари Кенгаши ҳамда ҳомийлар томонидан Наврўз умумхалқ байрами ва Рамазон ҳайити байрами муносабати билан мамлакатимиз спорти ривожига муносиб ҳисса қўшган спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди. Байрам муносабати билан спорт фахрийлари иштирокида дошқозонда сумалак ташкил этилиб, улар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Манба: Спорт вазирлиги