18 Январ 2026 441

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Men G‘olib Run” югуриш мусобақаси ўтказилди

Бугун Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида ватанпарварлик руҳидаги “Men G‘olib Run” тадбири бўлиб ўтди. Югуриш мусобақаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳарбий соҳа тузилмалари ўртасида ташкил этилди.

Очилиш маросимида спорт ва мудофаа соҳаси раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда ҳаваскор спортчилар иштирок этди. Мусобақа хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва Ватанга садоқат туйғусини мустаҳкамлашга қаратилди.

3 ва 10 км масофаларда ўтган беллшувлар Ворлд Атҳлетисс қоидалари асосида ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech