26 Январ 2026
387
Осиё Олимпия кенгаши Ижроия бюросининг 106-йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Осиё Олимпия кенгаши Ижроия бюросининг 106-йиғилиши ўтказилди. Унда ташкилот фаолиятига оид долзарб масалалар, шу жумладан, эртага бўлиб ўтадиган ООКнинг 46-Бош Ассамблеясига тайёргарлик жараёнлари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида Бош Ассамблея кун тартиби, ташкилий масалалар ва тадбирни юқори савияда ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Шунингдек, барча йўналишлар бўйича мувофиқлаштириш ишлари таъминланиб, белгиланган режаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.