24 Феврал 2026
285
Дунёнинг энг кучли дзюдочилари Тошкентда жам бўлишмоқда
Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг стартига 3 кун қолди. Бу йилги беллашувларда барча қитъадан 400 нафарга яқин иштирокчи медаллар учун кураш олиб боради. Улар орасида Хифуми Абе (Япония), Ҳидоят Ҳейдаров (Озарбайжон), Лаша Бекаури (Грузия) каби Олимпиада ва жаҳон чемпионлари, Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсуповдек ўзбек дзюдосининг номдор полвонларни учратиш мумкин.
Барча спорт мухлисларини 27 февраль – 1 март кунлари “Ҳумо арена”да кутиб қоламиз.