25 Январ 2026
683
Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Тошкентга ташриф буюрди
Пойтахтимизда ўтказиладиган Осиё Олимпия кенгаши 46-Бош Ассамблеясининг фахрий меҳмонларидан бири – Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) раисининг биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Тошкентга етиб келди.
Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти кутиб олди.
Маълумот учун, Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси доирасида ташкилот раҳбарлиги учун ўтказиладиган сайловда ягона номзод сифатида кўрсатилган.