26 Феврал 2026
376
Дзюдо бўйича Тошкент «Катта дубулға» мусобақасига қуръа ташланди
Эртага пойтахтимизда дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади. Анъанага мувофиқ, бугун Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) ва мезбон давлат масъуллари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов иштирок этишди. Унда сўз олган Одил Қаландарович давлатимиз раҳбари бошчилигида барча спорт турлари, хусусан, дзюдо ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг барча вазн тоифалари учун қуръа ташланди. Унинг натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.