12 Декабр 2025
128
Парагвай Президенти “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди
Шу кунларда Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья мамлакатимизга расмий ташриф билан бўлиб турибди. Мартабали меҳмон бугун “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюриб, мамлакатимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди.
Жаноб Пеньяга ташриф давомида Спорт вазири Адҳам Икрамов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамроҳлик қилди.
Парагвай Президенти давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бунёд этилган ушбу ноёб мажмуа мамлакатда спортни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини, мажмуа унда ёрқин таассурот қолдирганини таъкидлади.