15 Март 2026
108
Бекзод Абдураҳмоновни табриклаймиз!
Бугун ўзбек эркин курашининг ёрқин вакилларидан бири, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби, жаҳон чемпионатларининг икки карра совриндори, икки карра ёзги Осиё ўйинлари чемпиони, «Шуҳрат» медали ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Бекзод Абдураҳмонов туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.