3 Март 2026
266
Шаҳобиддин Зоировни табриклаймиз!
Бугун ўзбек боксининг таниқли вакилларидан бири, Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони, Осиё чемпионатларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби, “Соғлом авлод учун” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари эгаси Шаҳобиддин Зоиров туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси боксчимизни таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.