29 Январ 2026 222

Стол теннисчиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги рақиблари аниқ

28 апрель – 10 май кунлари Англиянинг пойтахти стол тенниси бўйича жамоавий йўналишдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олишди. Қуръага кўра, ҳамюртларимиз мусобақанинг илк босқичида қуйидаги жамоаларга қарши баҳс олиб боришади:

Эркаклар, 4-гуруҳ: Бразилия, Венгрия, Пуэрто-Рико, Ўзбекистон;
Аёллар, 11-гуруҳ: Австралия, Нигерия, Ўзбекистон ва Уэльс.

Text to speech