19 Май 2026
457
Ҳамюртларимиз елканли спорт бўйича Марказий Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашишмоқда
Елканли спорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шу кунларда Қирғиз Республикасида ташкил этилаётган Марказий Осиё чемпионатида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.
Айни пайтга келиб, турнирда Optimist, ILCA ва FAREAST-23 йўналишлари бўйича саралаш баҳслари ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам юқори натижалар кўрсатишяпти. Қайд этиш жоиз, ИЛСА Олимпия ўйинлари дастурига кирган йўналиш ҳисобланади.
Дастурга кўра, 20-21 май кунлари мусобақанинг ҳал қилувчи босқичи доирасидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтади.