17 Май 2026 298

Слаломчиларимиз Осиё чемпионатида 6 та медаль қўлга киритишди

Хитойнинг Сиань шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 1 тадан олтин ва бронза медаллари қўшилди.

Олтин медалга байдаркачи Жонибек Темиргалиев кросс йўналишида сазовор бўлди. Қолаверса, у классик слалом дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур қитъа биринчилигини 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.

Text to speech