17 Май 2026
230
Пойтахтимизда стол тенниси бўйича WTT Youth Contender мусобақаси якунланди
Тошкентда стол тенниси бўйича WTT Youth Contender турнири ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиз 3 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Тақдирлаш маросимида Халқаро стол тенниси федерацияси, МОҚ ва мамлакат стол тенниси федерацияси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, ёш атлетларни эришган муваффақиятлари билан қутлади.
🥇 Олтин медаль:
Хсин Тсенг (U11, яккалик)
Амир Шириев (U11, яккалик)
Аделина Ҳасанова (U15, яккалик)
🥉 Бронза медаль:
Раҳматилло Абдурашидов (U15, яккалик)
Айдана Камалова (U11, яккалик)