9 Ноябр 2026
255
Шпагачимиз Санам Назарова Жаҳон кубоги совриндорига айланди
5-8 ноябрь кунлари давомида Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи ўтказилди. Эътиборлиси, 23 та мамлакатдан 121 нафар спортчи қатнашган мусобақада ҳамюртимиз Санам Назарова бронза медалига сазовор бўлди.
Юртдошимиз медаль йўлида Хитой, Гонгконг, Миср вакилларидан устун келди, аммо ярим финал босқичида гонгконглик бошқа бир рақибига имкониятни бой бериб, Жаҳон кубогини бронза медали билан якунлади.