8 Ноябр 2026
326
Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларга эга чиқишди
Тошкентда самбо бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ортда қолган кун бир қатор вазн тоифасида медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди. Унда ўзбекистонлик спортчилар 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥈 Кумуш медаль:
-58 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
-59 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)
🥉 Бронза медаль:
-88 кг: Санжар Аблакулов
-80 кг: Мухлиса Турдиева
Спортчиларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти ҳам қатнашди.
Самбочиларимизнинг айни пайтгача мусобақада жамғарган умумий медаллари эса 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронзага етди.