4 Ноябр 2026
80
Президент Олимпиадаси: Бугун таэквондо WT беллашувлари старт олди, учта спорт тури бўйича баҳслар якунига етади
Бугун пойтахтимиз мезбонлигидаги Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг навбатдаги, тўққизинчи кунги беллашувлари ташкил этилмоқда. Дастурга кўра, таэквондо WT, велотрек, бадиий гимнастика, бадминтон ҳамда пара пауэрлифтинг йўналишларида ғолиблар аниқланади. Теннис ва голбол бўйича эса саралаш баҳслари давом этади.