3 Ноябр 2026
252
Қиличбозларимиз U-23 Осиё чемпионатида совриндор бўлишди
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Бир ҳафта давом этган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та бронза медалига сазовор бўлишди.
🥉Бронза:
Улуғбек Усмонов (рапира);
Ўзбекистон (шпага бўйича йигитлар ўртасидаги жамоавий дастур);
Ўзбекистон (шпага бўйича қизлар ўртасидаги жамоавий дастур).