2 Ноябр 2026 282

Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек боксининг ёрқин вакилларидан бири, Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги айём билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech