1 Ноябр 2026
412
Дакар-2026: Ўзбекистон делегациясида штаб йиғилиши ўтказилди
Бугун Дакар-2026 IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларига расман старт берилди. Атлетлар шаҳарчасида Ўзбекистон делегациясининг штаб йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни МОҚ раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов олиб борди. Унда делегация аъзоларининг мусобақаларга тайёргарлиги, спортчиларнинг ҳолати, ташкилий масалалар ҳамда олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, спортчиларнинг мусобақаларда муносиб иштирок этиши ва ўз имкониятларини тўлиқ намоён этиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида делегация аъзолари олдига қўйилган вазифалар яна бир бор белгилаб олинди.