29 Октябр 2026 477

Бугун дзюдочиларимиз Абу-Даби “Катта дубулға” турниридаги иштирокларини бошлашади

Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири старт олади. 59 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам катта таркибда медаллар учун кураш олиб боради.

Эркаклар:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
-73 кг: Замохшари Бекмуродов
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
-90 кг: Умар Бозоров
-100 кг: Тўлқинбек Турдиев

Аёллар:
-48 кг: Улбўсин Ҳакимова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева
-78 кг: Барчиной Қодирова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Дастурга кўра, бугун эркаклар -60 кг, -66 кг, аёллар эса -48 кг, -52 кг ва -57 кг вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб борадилар.

Text to speech