28 Октябр 2026 407

Ёш боксчиларимиз жаҳон чемпионатини 8 та медаль билан якунлашди

Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича U19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. 69 та мамлакатдан 474 нафар боксчилар иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этиб, 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медалларга эга чиқишди. Эътиборлиси, беллашувлар давомида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини жамғарган йигитларимиз мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди.

🥇Олтин:
-75 кг: Сухроб Рахматуллаев
-90 кг: Асадбек Султонбоев
-51 кг: Назокат Мардонова
+90 кг: Ислом Салихов

🥈Кумуш:
-85 кг: Сардорбек Баҳромхўжаев
-70 кг: Мафтуна Янгиева

🥉Бронза:
-70 кг: Зулфиқор Адҳамжонов
-48 кг: Мухтасар Алиева

Text to speech