28 Октябр 2026
500
Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори, Халимбоев ҳисобида бронза!
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Юнон-рум кураши беллашувларида вакилларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥈Кумуш:
-67 кг: Айтжан Халмаханов
🥉Бронза:
-63 кг: Озодбек Халимбоев
Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини жамғарди.