27 Октябр 2026
461
Спорт курашлари: Айтжан Халмаханов финалда, яна 2 нафар курашчимиз бронза медали учун беллашади
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг ортда қолган кунида юнон-рум кураши устаси Айтжан Халмаханов (-67 кг) ишончли чиқиши орқали финал йўлланмасини қўлга киритди. Бугун ҳамюртимиз икки карра жаҳон чемпионлиги йўлида гиламга чиқади. Кун давомида яна 2 нафар юртдошимиз бронза медали учун курашиши белгиланган:
🏆 Финал:
-67 кг: Айтжан Халмаханов – Саид Леивейси (Эрон)
🥉 Бронза медали учун:
-63 кг: Озодбек Халимбоев – Эдмонд Назрян (Болгария) / Корнелиу Русу (Молдова) / Афтандил Талайбек улу (Қирғизистон)
-87 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Ислам Аббасов (Озарбайжон) / Лаша Гобадзе (Грузия)