26 Октябр 2026 394

Халқаро стол тенниси федерацияси Президенти билан учрашув ташкил этилди

Тошкент мезбонлик қилган стол тенниси бўйича Осиё чемпионати доирасида Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат стол тенниси федерацияси раҳбарияти Халқаро стол тенниси федерацияси (ITTF) Президенти Петра Сёрлинг ҳамда Осиё стол тенниси иттифоқи раҳбари Ҳалил Ал Моҳаннади билан учрашув ўтказди. Унда ўзаро ҳамкорлик ва истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда меҳмонлар мамлакатимиз қитъа биринчилигини юқори савияда ташкил этгани, Ўзбекистон ITTF нинг ишончли ҳамкорларидан бирига айланиб бораётганини алоҳида эҳтироф этишди. Шунингдек, суҳбат давомида келгусида ҳамкорликни давом эттириш, маҳаллий мураббий ва ҳакамларнинг малакасини ошириш учун халқаро семинарлар ташкил этишга доир мавзулар атрофлича кўриб чиқилди.

Text to speech