16 Май 2026 381

Зокирова ва Шерзодова қаторасига иккинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилишди

Германиянинг Бранденбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари навбатдаги медалга сазовор бўлишди.

Аёллар ўртасида 200 метр масофага жуфтликда кечган каноэчилар баҳсида юртдошларимиз Нилуфар Зокирова ҳамда Шоҳсанам Шерзодова бронза медалини қўлга киритишди.

Каноэда эшкак эшиш бўйича ЖК
200 метр, аёллар жуфтлик:


🥇 Ч.Шуай / В.Лин (Хитой) – 42.88
🥈 Д.Сирило / И.Лопес (Куба) – 43.03
🥉 Н.Зокирова / Ш.Шерзодова (Ўзбекистон) – 43.71

Text to speech