26 Октябр 2026 372

Риёд-2026 Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бошқа муддатга қолдирилди

Жорий йилнинг 28 ноябрь – 7 декабрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Осиё Олимпия кенгаши (ООК) мусобақа қолдирилганини эълон қилди.

Янгиланган тақвимга кўра, мазкур мусобақа 2027 йилнинг 28 март – 8 апрель кунлари оралиғида Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади. Ташкилотчилар маълумотига кўра, тақвимлар ва ташкилий жараёнларни ўзаро мувофиқлаштириш, шунингдек, мусобақада имкон қадар кенг иштирокни таъминлаш мақсадида Риёддаги ўйинлар кейинроққа сурилган.

Text to speech