25 Октябр 2026 563

Аичи-Нагоя-2026 Пара Осиё ўйинларида қатнашган Ўзбекистон делегацияси тантанали кутиб олинди

Японияда ўтган Аичи–Нагоя-2026 V Пара Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон делегацияси Ватанимизга қайтди. Терма жамоамиз мусобақани 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медаль билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида илк бор учинчи ўринни эгаллади.

Делегацияни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги ҳукумат вакиллари, спорт соҳаси мутасаддилари, мураббийлар ҳамда спортчиларнинг яқинлари кутиб олди.

Тантанали маросимда Танзила Камаловна пара спортчиларимизни эришилган юксак натижа билан муборакбод этди.

Маълумот учун, 18-24 октябрь кунлари ташкил этилган V Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 11 та спорт туридаги баҳсларда иштирок этиб, 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза, жами 145 та медални қўлга киритди. Ушбу натижа орқали Ўзбекистон пара спорти тарихида янги саҳифа очилиб, делегациямиз Пара Осиё ўйинлари умумжамоа ҳисобида илк бор кучли учликдан жой олди.

Text to speech