19 Октябр 2026
866
Аичи-Нагоя-2026 V Пара Осиё ўйинлари старт олди
Японияда Аичи-Нагоя-2026 V Пара Осиё ўйинларига старт берилди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталарининг раҳбарияти иштирок этиб, спортчиларимизни қўллаб-қувватлади.
Маълумот учун, бу йилги Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 11 спорт турида 149 нафар пара атлет билан иштирок этмоқда.