18 Октябр 2026 440

Баҳодир Жалолов профессионал боксда 18-ғалабасига эришди

Англия пойтахти Лондон шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Унда икки карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони, профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов 18-жангини ўтказди.

Мезбон Соломон Дакресга қарши рингга кўтарилган юртдошимиз 10 раунд давом этган баҳсда тўлиқ устунлик қилди. 1 маротаба нокдаун ҳолати ҳам қайд этилди. Якунда Жалолов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Text to speech