18 Октябр 2026 431

Теннисчиларимиз Ningbo Open WTA турнирининг асосий даврасига йўл олишди

Эртага Хитойнинг Нинбо шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида WTA 500 таснифидаги BNB Ningbo Open турнири старт олади. Ўзбекистонлик ракетка усталари Камила Раҳимова (дунё рейтингида 69-ўрин) ҳамда Полина Кудерметова (102) мусобақанинг саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этишди ва асосий даврага йўлланма олишди.

Биринчи даврада ҳамюртларимизни қуйидаги учрашувлар кутиб турибди:

19 октябрь:
Камила Раҳимова – Мария Бузкова (Чехия, 28);
20 октябрь:
Полина Кудерметова – Кристина Букша (Испания, 38).

Мусобақа 25 октябрь куни ўз ниҳоясига етади.

Text to speech