17 Октябр 2026 452

Икки йиллик танаффусдан кейин Диёра Келдиёрова татамига қайтмоқда

Бугун Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича “Aktau Asian Open 2026” турнири бошланади. Аҳамиятлиси, мазкур мусобақада 2 йиллик танаффусдан кейин Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам иштирок этади.

Ҳамюртимиз аввалгидек -52 кг вазн тоифасида татамига чиқади. Шунингдек, 18 октябрь куни якунланадиган мазкур турнирда жами 25 нафар спортчимиз медаллар учун кураш олиб боради.

Text to speech