16 Октябр 2026
529
Бугун ёш боксчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади
Бугун Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича U19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади. Дунёнинг 69 мамлакатидан 474 нафар чарм қўлқоп усталари қатнашадиган мазкур мусобақа 27 октябрга қадар давом этади.
Бугундан саралаш жанглари ташкил этилади. Турнир давомида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари йигитлар ўртасида 10 та, қизлар ўртасида эса 8 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришади.