16 Май 2026 422

Петра Сёрлинг Ўзбекистон МОҚда меҳмон бўлди

Шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган Халқаро стол тенниси федерацияси президенти Петра Сёрлинг Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Халқаро ташкилот раҳбари мамлакатимизда Олимпия ҳаракати ривожи ва атлетларимизнинг тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаларида қайд этган натижалари билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, шунингдек, МОҚ ва мамлакат стол тенниси федерацияси раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда юртимизда ушбу спорт тури ривожини янги босқичга олиб чиқишга доир устувор масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Сёрлинг хоним Тошкентда ўтаётган WTT Youth Contender турнири юқори савияда ташкил этилаётганини алоҳида эътироф этди. Қолаверса, ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш, халқаро тоифадаги ҳакам ва мураббийлар учун катта тажрибага эга экспертлар иштирокида семинарлар ташкил қилиш, мамлакатимизда янада нуфузли турнирларни ўтказиш борасида фикр алмашилди.

Text to speech