27 Сентябр 2026 55

Ўзбекистон – икки карра шахмат Олимпиадаси чемпиони!

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси иккинчи бор Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди. Жамоамиз Самарқандда якунига етиб бораётган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ортда қолган 11 турда 10 та ғалаба билан 20 очко тўплади ва биринчи ўринни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бу шахматчиларимизнинг Олимпиадада эришган иккинчи муваффақияти бўлди. Ҳамюртларимиз бундан 4 йил аввал Ҳиндистонда ўтган шахмат Олимпиадасида ҳам зафар қучишган эди. Баракалла, йигитлар!

Жамоамиз сафида дона сурган шахматчиларимиз:
Жавоҳир Синдаров;
Нодирбек Абдусатторов;
Нодирбек Якуббоев;
Шамсиддин Воҳидов;
Муҳиддин Мадаминов.

Тренер: Рустам Қосимжонов.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат шахмат федерацияси, гроссмейстерларимиз ва юртимиз шахмат мухлисларини ушбу тарихий ғалаба билан самимий қутлайди.

Text to speech